Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Назмий тилаклар

“ГУЛОБОД ТОНГИ” ГАЗЕТАСНИНГ 60 ЙИЛЛИГИГА

Туманимиз барча янгиликларини,
Истиқлолимиз берган неъматларни,
Ўзбекистон буюк давлат эканлигини,
Биласиз, ўқисангиз “Гулобод тонги”ни.

Аҳмаджон Ражаб унга асос солганди,
Муҳаррир бўлиб ишлади анча Нори.
Қанча йиллар раҳбар бўлиб ишлади,
Эътибори баланд Насриддин Зайни.

Журналист ҳам шоир Эркин Азамат,
Шеъру мақола ёзарди қават-қават.
Тортарди улар барчанинг диққатин,
Ўқиб уларни ўқувчи қиларди роҳат.

Танқидда тенги йўқ эди, Абдусалом,
Ёзарди барча нуқсонларни батамом.
“Муштум”га ҳам хабар қиларди инъом,
Бу ҳажвнавис журналисти хушкалом.

Ҳормай ишлади унда Нурулла Остон,
Ғазанфару Холиқ Ҳакими нуктадон.
Мухбиру шоир ҳам ёзувчию суратчи,
Барчасида моҳир эди устоз Ғулом Али.

Даврон ака ҳам Мирмаҳмадов Шоди,
“Шарқ тонги”га маорифдан келганди.
Қарабсизки ўтган бу олтмиш йилда,
Қанча раҳбару ходимлар келиб кетди.

Бугун бизнинг рўзнома дадилу илдам ,
Олтмишинчи баҳорга қўймоқда қадам.
Истиқлол васфидан шод соҳибқалам,
Биз билан доим биргадир, ҳамдам.

“Гулобод тонги”- “Субҳи Гулобод”,
Унга раҳбар бугун шоир Нормурод.
Қалам тебратар доимо қувноқ, шод,
Нормаҳмаду Дилрабою Тошпўлод.

Хуршеди Нур, ёш Беҳзоди Қодир,
Тезкор журналист, қаламкаши моҳир.
Икки тилда ёзади Ҳасанзода Зоҳир,
Ёнида доим ўғли Баҳодури суратгир.

Бир қиз ишлар ижодкорлар ичида,
Азаматга шогирд тушган Шоҳида.
Газетанинг истеъдодли дизайнери,
Компьютери панд берса, йиғлар гоҳида.

Идорага келган барча шеъру мақола,
Хатосиз кўчирар компьютерда Мастура,
Обуна пули тушмаса ўз вақтида,
Хафа бўлади бизнинг ҳисобчи Назифа.

Бугун бизгадир қўшалоқ байрам,
Журналистлар куни Ўзбекистонда.
Меҳмонлар, қилмиш ранжида қадам,
“Гулобод тонги” энди янги бинода.

“Гулобод тонги” соҳибхонадон бугун,
Журналистлар чеҳраси шодон бугун.
Туман аҳли барчаси газетхон бугун,
Кексаю ёш барча шод-хандон бугун.

Аслиддин ҳаммангизни қиладур дуо:
Туманда барча ишлар бўлсин то бажо,
Газетамиз чиқиб турсин айни муддао,
Раҳбаримиз қувнаб юрсин доимо,

Аслиддин ҚАМАРЗОДА, академик,
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими


Дата добавления: 02/06/2017 13:55;   Просмотров: 1507
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку