Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ОНА ДУОСИНИ ОЛ

Саноат ҲАФИЗОВА
Бўзи маҳалласи

Дарё мавжларига маҳлиё бўлма,
Бегона кўзларга нур, зиё бўлма,
Гуноҳларга ботиб рўйсиё бўлма,
Аввал волидангнинг дуосини ол,
Меҳрибон онангнинг ризосини ол.

Ғурурланма ўтар шон-шавкатингга,
Мартабанг суяган алп савлатингга,
Ишонма вафосиз мол-давлатингга,
Аввал волидангнинг дуосини ол,
Меҳрибон онангнинг ризосини ол.

Ғафлатда қолиб, сўнг бўлма пушаймон,
Онангнинг дийдори бўлмасин армон,
Кўз очиб юмгунча ўтади даврон,
Аввал волидангнинг дуосини ол,
Меҳрибон онангнинг ризосини ол.

Буғмасин бир куни бўғзингни алам,
Тор бўлиб қолмасин десанг бу олам,
Дўст, сенга сўз битдим, қўлимда қалам,
Аввал волидангнинг дуосини ол,
Меҳрибон онангнинг ризосини ол.


Дата добавления: 21/07/2017 15:22;   Просмотров: 1444
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку