Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

КИТОБХОНЛИК КЕЧАСИ

Дунёда ҳар нарсанинг ўлчови, мезони, баҳоси бўлади. Лекин, бир неъмат борки, унинг таърифига сўз ожиз, баҳосига ҳеч қандай хазина, бойлик етмайди.

Бу–китобдир. Китоб инсоният тарафидан бунёд қилинган энг буюк мўъжиза бўлиб, киши тақдирини уйғунлаштирувчи маънавий куч ва ғоявий қурол ҳисобланади. Бугунги кунда юртимизда ўқувчи ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётир. Самарқанд имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус касб-ҳунар коллежида ҳам “Ўзинг мени улуғлардан улуғимсан, Ватаним” шиори остида китобхонлик кечаси ўтказилди.
Тадбирни коллеж ММИБДЎ Д.Тўхтамишева очди.
Шундан сўнг тадбир меҳмонлари СамДУ профессори, таниқли олим ва ижодкор А.Қамарзода, шоир ва журналист Н.Каримзодалар ўқувчи-ёшларга китоб мутолаасининг инсон онги, тафаккурини шакллантиришдаги роли, тарихимиз, маданиятимиз, қадриятларимизни ўрганиш, умуман билим савиясини оширишдаги ҳиссаси хусусида тушунчалар бердилар. Китобхонлик кечасида ўқувчилардан И.Муҳаммадюсупов, Ш.Зарипов, И.Муқаров, Р.Шумилин, Ю.Садриддинова, М.Собирова, Ю.Эргашева, Ё.Хуррамовалар фаол қатнашиб, китобга бўлган иштиёқларини шеърхонлик, қўшиқ, рақс, саҳна кўринишлари орқали ифодалаб беришди. Тадбирни қизиқарли ва таассуротларга бой ҳолда ўтишига коллеж АРМ раҳбари Н.Раҳимова, тарих фани ўқитувчиси Р.Салимоваларнинг хизмати катта бўлди.
Тадбир сўнггида коллеж директори Н.Раббимова иштирокчилар ва меҳмонларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Т.ЮСУПОВ


Дата добавления: 02/06/2017 14:01;   Просмотров: 2159
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку