Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

БЕПАРВОЛИК ОҚИБАТИ

Туман ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимларининг маҳалла, корхона, ташкилот муассасаларда бўлиб, фуқаролар ўртасида ёнғин хавфсизлигини олдини олиш борасида кенг тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказишига қарамай, баъзи инсонларнинг бепарволиги туфайли кўнгилсиз ҳодисалар ҳамон учраб турмоқда.

Мисол учун, жорий йил 22 январь куни Қуйи Арабхона маҳалласида истиқомат қилувчи Комил Каримов уйидаги газ иситиш печини ёқиб, қаровсиз қолдириши оқибатида ёнғин содир бўлган. Натижада яшаш уйининг 150м фанерли шифти ҳамда тунукали томи ёнғиндан зарар кўрган. Ёки 22 февраль куни Диёр маҳалласи фуқароси Эътибор Нуруллаева хонадонида электр симларини қисқа туташуви сабабли ёнғин келиб чиққан. Яхшиямки, фалокатни вақтида пайқаб, тезда бартараф этилди. Шундай бўлсада 5м уй ичи ва қисман гилами ёнган. Қадрли юртдошлар яна бир бор эслатиб ўтамиз. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслик, бепарволик ўзингизга ва оилангизга қимматга тушишини асло утунманг.

М.КЕЛДИЁРОВ,
туман ЁХБ инспектори


Дата добавления: 22/03/2019 14:26;   Просмотров: 836
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку