Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

АМЕРИКА ОҚ КАПАЛАГИ

Ҳозирги вақтда юртимизга қишлоқ хўжалик ўсмирликларини қаттиқ шикастлайдиган ўта ҳавфли зараркунанда, карантин ҳашорат-америка оқ капалиги қўшни мамлакатлардан ўтиб келиши хавфи туғиляпти.

Айни пайтда бу ҳашаротнинг Ўрта Осиёга ўтиши, биринчи навбатда Туркманистонга ва Ўзбекистонга тарқалиш эҳтимоли ортмоқда. Бу Ўзбекистонга қолаверса, Ўрта Осиё минтақасидаги давлатларнинг қишлоқ хўжалигига, айниқса ипакчилик ва боғдорчиликка катта зарар етказади. Ҳашорат ўлкамизнинг иқлим шароитига тез мослашади, шунинг учун ҳам жуда хавфлидир. Америка оқ капалаги 300 турдаги ўсимликларни биринчи ўринда тут дарахти, олма, нок, ўрик, гилос, ёнғоқ, беҳи ва бошқа манзарали ҳамда ўрмон дарахтларининг баргини шикастлайди.
Капалакни ташқи кўриниши оқ рангда бўлиб ипакдек товланиб туради. Қаноти очилганда 25-35 мм, капалаги овқатланмайди, 8-10 кун ҳаёт кечиради. Тухуми шарсимон кўкимтир рангли. Капалаги тухумини тут, олма, нок, олхўри, гилос, ёнғоқ ва бошқа турдаги дарахтларнинг баргини остки томонига бир қатор қилиб, ўртача 300-500 та ва ундан ортиқ тухум қўяди. Тухумининг устки томони тукчалар билан ўралган. Тухумдан чиққан қуртлари 5 ёшгача тўп-тўп бўлиб, ипаклар билан ўралган бўлади. Дарахт баргларининг учки қисми билан озуқланади. Ана шу хусусияти учун ҳам бошқа ҳашоратлардан ажралиб туради.
Қуртлари 35-45 кун яшайди, етилган қуртлари дарахтларнинг эски пўстлоқлари остида, тўкилган баргларнинг орасида юпқа пилла ичида ғумбакка айланади ва ғумбак даврида қишлаб чиқади. Юқорида айтилганлардан маълумки, бу ўта хавфли зараркунанда ҳисобланиб Ўзбекистон ҳудудига кириб келмаслиги учун зарур карантин чоралари кўриш лозим, чунки бу давлат аҳамиятига эга бўлган муҳим тадбирдир.
Хулоса қилиб айтганда, бундай зарарли ҳашоратларни қўшни давлатлардан мамлакатимизга кириб келмаслиги борасида барчамиз бирдек масъулиятни ҳис этишимиз керак.

Ф.АБДУХАМИТОВ,
карантин инспектори


Дата добавления: 22/03/2019 14:24;   Просмотров: 1573
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку