Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори раислигида жорий йил 3 январь куни ўтказилган селектор йиғилишида 9 та соҳавий йўналишлар бўйича берилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳайъат мажлисининг 3-сонли баённомасининг 21-бандида кўрсатиб ўтилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, агроинспекциянинг туман бўлими ходимлари томонидан кунлик назорат тадбирлари амалга оширилаётир.
Хусусан, туманда 2019 йилда кузги бошоқли дон экини жами 3340 гектарга экилган бўлиб, бошоқли дон экинларини парвариши бўйича тумандаги фермер хўжаликларининг ғалла майдонлари дрон ёрдамида мониторингдан ўтказилди.
Олиб борилган тадбирлар натижасига кўра "Гулистон-Агротехсервис" агрофирмаси ҳудудидаги 16 та фермер хўжаликларининг 285,4 гектар ғалла майдони, "Мароқанд-Агротехсервис" агрофирмасидаги 22 фермер 266 гектар, "Конигил-Агротехсервис" агрофирмасидаги 15 та фермерларнинг 255,9 гектар, "Чордара - Агротехсервис" агрофирмасидаги 14 та фермернинг 203 гектар, "Меҳробод-Агротехсервис" агрофирмасидаги 14та фермернинг 182,2 гектар, "Ф.Қосимова-Агротехсервис" агрофирмасидаги 15 та фермернинг 170,4 гектар шунингдек, қолган агрофирма фермерларида ҳам маълум гектар ғалла майдонларининг бугунги ҳолати "ўрта" ҳолда эканлиги аниқланди. Бу эса мавжуд камчиликларни тезда бартараф этиб, ғалла парваришига жиддий эътибор қаратишни талаб этади. Шу боис айни пайтда ғаллани 3- озиқлантириш ҳамда бегона ўтлар ва касалликларига қарши ишлов бериш тадбирлари бошлаб юборилди ва ходимларимиз томонидан назорат қилиб борилмоқда. Келгусида ҳам мазкур ишларни бажарилишини дронлар ёрдамида мониторинг қилиш давом эттирилади.
Ш.БУРХОНОВ,
инспекциянинг катта инспектори
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.