Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҲУҚУҚБУЗАРЛИККА ЙЎЛ ЙЎҚ

Инсоният тарихида диндан бунёдкор куч сифатида эмас, балки вайрон қилувчи куч сифатида фойдаланиш, дин ниқоби остида қабиҳ ниятли турли экстремистик оқимлар, гуруҳлар фаолият олиб бориши каби мисоллар кўп учрайди.

Юртимизда бу каби иллатларга қарши самарали чора-тадбирлар амалга оширилаяпти. Бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятида Ўзбекистон терроризмга қарши кураш, минтақамиз ва бутун жаҳонда тинчлик ва барқарорликни сақлашда барча давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр тинчликсевар мамлакат сифатида ўзини кўрсатиб келмоқда. Конституциямизда ҳам диний эътиқод эркинлиги кафолатланган. Диний бағрикенглик, инсонпарварлик ғоялари, динга соғлом муносабат миллий мафкурамизда ўз ифодасини топган. Бугун фуқароларимиз эмин-эркин диний амалларни бажараётгани, ҳар йили минг-минглаб кишиларнинг ҳаж зиёратига бораётгани ана шу диний бағрикенгликнинг яққол исботидир.
Аммо афсуски, орамизда билиб-билмай турли диний оқимлар домига илиниб қолаётганлар, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий тузумига тажовуз қилиш мазмунидаги материаллар ҳамда диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиш ва сақлаш каби жиноятларга қўл ураётганлар ҳам учраб турибди.
Самарқанд шаҳрида яшовчи Севара Шодиеванинг ҳам кейинги вақтларда ўзини тутиши, хатти-ҳаракатлари ички ишлар идоралари ходимларида шубҳа уйғотди. Шу сабаб унинг уйи тегишли тартибда текширилганда З. Қосимова, К.Арабова, О. Ражабова, Д. Қўйлиева, С.Ўролова, Н.Отабоева, Ф.Холиқова ҳамда Р.Рахмонова каби танишлари билан "Иегова шоҳидлари" сектасига мансуб бадиий адабиётлар ва электрон шаклидаги материаллар билан танишиш мақсадида йиғилиш ўтказишаётгани аниқланди.
Тадбир давомида мазкур хонадондан чиққан турли варақа ва журналлар, "Фарзандларга таълим беринг" номли китобчадан иборат материаллар ҳуқуқбузарлик ашёси тариқасида олиб қўйилди.
Имом Бухорий халқаро марказининг диний мазмундаги материаллар экспертлик хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикасида Иегова шоҳидллари диний конфессия фаолиятига фақат Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида рухсат берилган. Республикамизнинг бошқа ҳудудларида, шу жумладан Самарқанд вилоятида ҳам секта фаолияти тақиқланган. Иегова шоҳидлари сектасига маҳаллий аҳолини тарғиб қилиниши миссионерлик фаолияти ҳисобланиб, мазкур китоб, журнал, варақа ва бошқа мактериалларни республикамиз ҳудудига олиб кириш, тарқатиш ва сотиш (Чирчиқ шаҳридан бошқа жойларда) учун рухсат берилмаган.
Ушбу ишни ўрганиб чиққан суд С. Шодиева, З.Қосимова, К. Арабова, О. Ражабова, Д. Қўйлиеваларнинг ҳар бирига 3.744.375 сўмдан, С. Ўролова, Н. Отабоева, Р. Рахмонова, Ф. Холиқоваларнинг ҳар бирига эса 2.995.500 сўмдан жарима жазоси тайинлади.
Ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган материаллар давлат фойдасига мусодара қилинди.

Т.ЮСУПОВ


Дата добавления: 22/03/2019 14:36;   Просмотров: 850
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку