Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

СоҚол ҚЎйиш урфми ёки мода?

Ҳозирги кунда кўча-куйда, жамоат жойларида юрганимизда ёш йигитларнинг соқол қўйиб юрган ҳолатларига кўп гувоҳ бўлаяпмиз. Энг қизиғи, уларнинг кўпчилигини 17-30 ёшдаги йигитлар ташкил этмоқда. Хўш, бу урфми ёки мода?

Эътибор берадиган бўлсак авваллари эркакларимиз фақат маълум ёшга етганларида соқол қўйишган, у ҳам ихтиёрий бўлган. Бугун эса уларнинг сафига ярашса-ярашмаса соқол қўйиб олган ёш йигитлар қўшилди. Уларнинг кўринишларига қараб ота-оналари фарзандларининг бу аҳволига шу қадар бепарвоми деган ўй қийнайди. Улар билан суҳбатлашганимизда йигитларимизнинг кўпчилиги соқол қўйиб юриш ҳар бир эркак киши учун суннат деса, яна бошқа бирлари соқолни ёшини катта қилиб кўрсатиш учун қўйганлигини баҳона қилиб кўрсатади ва ҳар бирлари фақат ўз ҳақиқатинигина тан олади. Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади. Бундан бир неча йиллар илгари йигитларимизнинг бунақанги соқол қўйиб юришларини кузатармидик? Йўқ, албатта.
Бу ҳолатнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганар эканмиз, ушбу маданиятнинг ўчоғи хоҳласак ҳам, хоҳламасак ҳам телеканалларимиз орқали намойиш этилаётган чет эл, айниқса, турк сериалларининг таъсирида аланга олаётгани аён бўлади.
Тўғри, баъзи бир миллатларнинг маданиятида соқол қўйиб юриш одати бор. Шунга биноан улар маълум ёшдан кейин албатта соқол қўйишади. Аммо бизда кимларгадир кўр-кўрона тақлид қилиш орқали соқол қўйишни модага айлантириб қўйганлари сизнингча қанчалик тўғри?

Фотима


Дата добавления: 11/10/2019 18:02;   Просмотров: 787
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку