Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси

Сиёсат

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИНИНГ БИРИНЧИ МАЖЛИСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

24-01-2020 15:38

2020 йил 20 январь куни Тошкент шаҳрида янги чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий мажлиси бўлиб ўтди. Парламент қуйи палатасининг биринчи мажлисини қонунга мувофиқ Марказий сайлов комиссиясининг раиси М.Абдусаломов очди ва олиб борди.

 

АРМИЯ-ХАЛҚИМИЗНИНГ МУСТАҲКАМ ҚАЛҚОНИ

08-01-2020 16:21

Равшан АХМЕДОВ:

Ватан муқаддас даргоҳ. Биз Ватан деганда кўз олдимизга кундан-кун обод бўлиб бораётган азиз ва муқаддас, гўзал ва навқирон диёр Ўзбекистон келади. Саждагоҳ каби муқаддас бўлмиш Ватанни севмоқ ва ардоқлаш эса, ислом дини манбаларида таъкидланганидек, иймондандир. Бироқ яқин ва узоқ минтақаларда қарама-қаршиликлар, низолар, халқаро терроризм каби даҳшатли хавф-хатар тобора кучайиб бораётган мураккаб бир вазиятда эл-юртимизнинг тинчлиги ва осоишталигини сақлаш, уни турли бало-қазолардан ҳимоялаш, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш эса, кўп миллатли аҳил, тинчликсевар ҳар бир ўзбекистонлик фуқаро учун ҳам қарз ҳам фарздир. Туман ҳокимлигининг мудофаа ишлари бўйича бўлим бошлиғи, полковник Равшан Аҳмедов билан бўлган суҳбатимиз ҳам юрт дахлсизлиги ишончли қўлларда эканлиги тўғрисида бўлди.

 

БОЛАЖОНЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ ТОПШИРИЛДИ

04-01-2020 12:15

Тумандаги «Версаль» базмгоҳида Янги йил байрами муносабати билан Президент совғаси байрам тадбири бўлиб ўтди.

 

ҲАМКОРЛИК ВА БИРДАМЛИК - ЮТУҚЛАР ГАРОВИ

04-01-2020 12:02

Ҳоким билан суҳбат

 

НОМЗОДЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ

19-12-2019 15:50

Азамжон БЕГМУРОДОВ
24-Қавчинон сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига номзод. 1986 йилда Сурхандарё вилояти Сариосиё туманида туғилган. 2011 йилда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини тамомлаган. Мутахассислиги - Ер усти транспорт тизимлари (ҚТ Педагог). Ўзбекистон МТДП аъзоси. А. Бегмуродов 2011-2014 йилларда Равонак қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида махсус фан ўқитувчиси вазифасида меҳнат қилди. Ҳозирги кунда Равонак қурилиш ва саноат касб-ҳунар коллежи директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб бормоқда. Номзоднинг мақсади мамлакатимизда олий таълим муассасалари сонини кўпайтириб, ёшларни ўқишга кириш имкониятларини кенгайтириш, таълим жараёнига замонавий илм-фан ютуқларини жорий этиш, илмий фаолиятга истеъдод ва қобилияти бўлган ёшларни жалб қилиш, шунингдек, магистратура йўналишида ўқиш тизимини тубдан ислоҳ этишдан иборат. Азамжон Бегмуродовнинг дастуридан хусусий таълим муассасалари, мактаб ва олий таълим муассасалари фаолиятини давлат томонидан мувофиқлаштириш механизмларини мустаҳкамлаш, ўқитувчининг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, улар учун қулай, ортиқча қоғозбозлик ва расмиятчиликдан холи меҳнат шароитини яратиш, узлуксиз тарбия тизимини яратиш ва юксак маънавиятли, ватанпарвар авлодни тарбиялаш каби муҳим масалалар ҳам жой олган.

 

Самарқанд туман сайлов комиссияси Қ А Р О Р И

12-12-2019 15:06

2019 йил 9 -декабрь № 20-сонли

ХалҚ депутатлари СамарҚанд туман Кенгаши депутатлигига номзодларни рЎйхатдан чиҚариш тЎҒрисида

 

САЙЛОВ-МУҲИМ СИЁСИЙ ЖАРАЁН

02-12-2019 11:27

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига навбатдаги сайлов бўлиб ўтади. Бўлажак сайлов аввалгиларидан тубдан фарқ қилиши кутилмоқда. Чунки, бу йилги сайловлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида қабул қилинган Сайлов кодекси асосида ўтказилади.

 

КОНСТИТУЦИЯ - АСОСИЙ ҚОНУН

02-12-2019 11:24

Инсон пайдо бўлгандан буён яратувчанлик ишқи билан яшайди. У нимани ўйламасин, ундан мақсад яшаш тарзини яхшилашга қаратилган интилиш бўлган. Жумладан, у томондан ҳаётда инсонга хос умргузаронлик қилиш учун маълум тартиб-қоидаларни ишлаб чиқилганки, унга амал қилиш орқали адолатли давлат яратиш ва халқнинг фаровон ҳаёт кечириши мумкинлиги қатъий белгилаб қўйилган. Яшаш учун қўлланма бўлган бу манба конституция бўлиб, бу атама Қадим Римдаёқ маълум бўлган.

 

САЙЛОВЛАРНИНГ ОЧИҚЛИГИ ВА ОШКОРАЛИГИ

02-12-2019 11:20

бу жараёнда фуқаролар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни

 

СОЛИҚ ҚОНУНЧИЛИГИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

31-10-2019 11:08

Солиқ қонунчилигидаги ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад, солиқ юки даражасини камайтириш, солиқ қонунчилигини соддалаштириш, янада қулай инвестиция муҳитини яратиш ҳамда солиқлар ва тўловларни оптималлаштиришдан иборат. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги "Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4389 Қарорига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб:

 
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку