Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

БОЛАЖОНЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ ТОПШИРИЛДИ

Тумандаги «Версаль» базмгоҳида Янги йил байрами муносабати билан Президент совғаси байрам тадбири бўлиб ўтди.

Мурғак қалб эгаларига меҳр кўрсатиш, уларга доимо эътибор қаратиш халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Янги йил арафасида улар қалбида ана шундай туйғуларни кучайтириш мақсадида байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.
Ўтказилган тадбирда меҳрга мухтож болажонлар учун байрам дастурхони ташкил этилиб, уларга Президент совғаси топширилди. Тадбир давомида Қорбобо ва Қорқиз ҳамда эртак қаҳрамонлари иштирокида меҳр-оқибат, эзгуликнинг ёвузлик устидан ғолиб чиқиши, инсон доимо яхшиликка интилиб яшаши ҳақида ҳикоя қилувчи саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шўх куй-қўшиқ ва рақслар болажонларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Комилов иштирок этиб, болажонларни байрам билан табриклади.

Баҳриддин ХОНКЕЛДИЕВ


Последнее редактирование: 04/01/2020 12:22;   Просмотров: 800
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку