Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

НОМЗОДЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ

Азамжон БЕГМУРОДОВ
24-Қавчинон сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига номзод. 1986 йилда Сурхандарё вилояти Сариосиё туманида туғилган. 2011 йилда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини тамомлаган. Мутахассислиги - Ер усти транспорт тизимлари (ҚТ Педагог). Ўзбекистон МТДП аъзоси. А. Бегмуродов 2011-2014 йилларда Равонак қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида махсус фан ўқитувчиси вазифасида меҳнат қилди. Ҳозирги кунда Равонак қурилиш ва саноат касб-ҳунар коллежи директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб бормоқда. Номзоднинг мақсади мамлакатимизда олий таълим муассасалари сонини кўпайтириб, ёшларни ўқишга кириш имкониятларини кенгайтириш, таълим жараёнига замонавий илм-фан ютуқларини жорий этиш, илмий фаолиятга истеъдод ва қобилияти бўлган ёшларни жалб қилиш, шунингдек, магистратура йўналишида ўқиш тизимини тубдан ислоҳ этишдан иборат. Азамжон Бегмуродовнинг дастуридан хусусий таълим муассасалари, мактаб ва олий таълим муассасалари фаолиятини давлат томонидан мувофиқлаштириш механизмларини мустаҳкамлаш, ўқитувчининг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, улар учун қулай, ортиқча қоғозбозлик ва расмиятчиликдан холи меҳнат шароитини яратиш, узлуксиз тарбия тизимини яратиш ва юксак маънавиятли, ватанпарвар авлодни тарбиялаш каби муҳим масалалар ҳам жой олган.

САДИЛЛО УЗОҚОВ
19-РАЖАБАМИН сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига номзод.
1989 йил Самарқанд туманида туғилган. Маълумоти олий. 2010 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тугатган. Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси. С. Узоқов меҳнат фаолиятини 2010 йил "Зарафшон ноз-неъматлари" фермер хўжалигида ҳисобчиликдан бошлади. 2011-2013 йиллар туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг иқтисодий таҳлили ва прогнозлаш бўйича мутахассиси 2013-2016 йиллар мазкур бўлимда иқтисодий таҳлил ва шартнома муносабатлари бўйича бош мутахассис, 2016-2018 йиллар бўлим бошлиғининг агротехника масалалари бўйича ўринбосари, 2018-2019 йилларда туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, 2019 йилдан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмўи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатмоқда.
Номзоднинг мақсади иқтисодиётнинг барча тармоқларида сувни тежайдиган, шу жумладан томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланишга қаратилган лойиҳаларнинг амалиётга татбиқ этиш ҳамда суғориладиган ерларнинг 25 фоизгача майдонида сувни тежовчи (томчилатиб суғориш) усулларини жорий этишдан иборат. Шу билан бирга унинг дастуридан аҳолининг, айниқса қишлоқ жойлардаги аҳолининг тоза ичимлик суви таъминотини 85 фойдали қазилмалар жойлашган майдонлардан асоссиз равишда ўзбошимчалик билан фойдаланишнинг олдини олиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан самарали назорат ўрнатиш каби муҳим масалалар ўрин олган.

Алишер ИСЛОМОВ
16-Янгиобод сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига номзод.
1985 йилда Самарқанд туманида туғилган. 2008 йилда Самарқанд давлат Архитектура-қурилиш институтини тамомлаган. Ихтисоси қурувчи-муҳандис. Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси. Алишер Исломов меҳнат фаолиятини 2004 йилда масъулияти чекланган "Бинокор" қурилиш ишлаб чиқариш корхонасида ишчиликдан бошлаган. 2008-2009 йилларда мазкур корхонада муҳандис, 2009 йилдан бошлаб "Фаровон Файз Бинокор" масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Номзоднинг мақсади вилоятимизнинг йирик ва саноати ривожланган туман ва шаҳарларида атмосфера ҳавосига чиқарилаётган углерод, азот бирикмалари, метан ва бошқа газлар чиқарилишини ҳамда чанг миқдорини имкон қадар1,5 баробар камайтириш орқали атмосфера ҳавосининг сифат кўрсаткичларини белгиланган меъёрлар даражасига келтириш ва уларнинг аҳолига салбий таъсирини оздиришдан иборат. Шунингдек, унинг дастуридан ер ости суви захираларидан самарали фойдаланиш бўйича технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда ер ости сувларидан фойдаланиш бўйича мониторинг тизимини ривожлантириш, ичимлик, техник, суғориш борасида қазилган яроқсиз ҳолдаги ер ости сув қудуқларини яроқли ҳолатга келтириш чораларини кўриш каби муҳим масалалар ҳам ўрин олган.


Последнее редактирование: 19/12/2019 15:59;   Просмотров: 870
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку