Тумандаги "Оқ амур балиқлари" фермер хўжалиги ҳудудида "Балиқ сайли" бўлиб ўтди. "Балиқ сайли" вилоят ҳокимлиги ҳамда "Ипотека-банк"нинг Самарқанд филиали ташаббуси билан "Сартепо агрофуд импекс" МЧЖ ва "Оқ амур балиқлари" фермер хўжалиги томонидан ташкил этилди.
Тадбир доирасида балиқ ва балиқ маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Сайлга ташриф буюрганлар турли усулларда тайёрланган балиқдан тановул қилишди. Балиқларнинг сотуви арзон нархларда йўлга қўйилди. Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар байрамга янада шукуҳ бахш этди. Балик овлаш ва расм чизиш бўйича ҳам мусобақа ўтказилди.
Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов "Сартепо агрофуд импекс" МЧЖ раҳбари Жалол Шукуров ва "Оқ амур балиқлари" фермер хўжалиги бошлиғи Илҳом Ҳалимовларга балиқчиликни ривожлантириш, аҳоли дастурхонига арзон нархларда балиқ етказиб бериш борасида ўз таклиф ва тавсияларини берди.
Д.НАСИМОВА
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.