Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

БОЛАЖОНЛАР ҚАМРОВИ ОШИРИЛЯПТИ

Туманда жорий йилнинг 1 январь ҳолатида 35 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида 5338 нафар, 3 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларида 150 нафар ва 16 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларида 400 нафар, жами 54 мактабгача таълим муассасаларига 5888 нафар (27,3 %) болажонлар қамраб олинган эди.

Юртбошимизнинг соҳани ривожлантиришга қаратаётган катта эътиборлари туфайли давлат ва нодавлат тармоқларини янада кенгайтириш, давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга шароит яратиш, давлат ва хусусий сектор шериклиги шартларида мактабгача таълим муассасаларининг янги шаклларини жорий этиш орқали ўтган 9 ой давомида янгидан ташкил этилган 4 та (36,37,38,39) давлат мактабгача таълим ташкилотларида 405 нафар, 11 та давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги бўш хоналарни таъмирлаш ҳисобига 262 нафар, 4 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларида 275 нафар, 1 та давлат-хусусий шерикчилик шарти асосида нодавлат мактабгача таълим муассасасида 100 нафар, 38 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига 554 нафар болажонлар қамраб олинди. Бугунги кунда туманда жами 21544 нафар 3-7 ёшли болажонлардан 7484 нафари (34,7%) 101 та мактабгача таълим ташкилотларига жалб этилди.
Бундан ташқари 2019 йил якунига қадар туманда 3-7 ёшли болаларни бошланғич таълимга бир йил мажбурий бепул тайёрлов гуруҳларини мактабгача таълим ташкилотлари негизида, шунингдек, бўш турган хоналар бўлса - умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, "Баркамол авлод" болалар марказлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, маданият марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари негизида 2565 нафар болаларни мактабгача таълим ташкилотларига жалб қилиниб, қамровни 46,6 фоизга етказиш режалаштирилган.

М.КАМОЛОВ,
туман мактабгача таълим бўлими мутахассиси


Дата добавления: 12/11/2019 15:43;   Просмотров: 851
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку