14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли хотин-қизлар ўртасида ҳар йили анъанавий тарзда Зулфия номидаги Давлат мукофотига танлов ўказилиб келинади. Шу муносабат билан 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида ушбу танловнинг туман босқичи ўтказилди. Унда 7 та йўналиш (адабиёт, спорт, фан, таълим, санъат, жамоатчилик йўналишлари) бўйича 93 та номзод иштирок этди.
Тадбирни туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулфия Рофиева очди.
Комиссия аъзолари томонидан Зулфия номидаги Давлат мукофотининг Низоми ва Йўриқномаси талабларига мувофиқ иштирокчилар орасидан энг муносиблари танлаб олинди ва ишчи гуруҳ қарорига биноан жами 9 нафар номзодлар ушбу мукофотга тавсия этилди.
Унга кўра адабиёт йўналиши бўйича, Шаҳзода Саидова, Парвина Абдуманнонова, маданият йўналиши бўйича, Моҳзода Холмуродова, фан йўналиши бўйича, Афруза Ҳабибжонова, Сабина Алимджанова, спорт йўналиши бўйича, Фаришта Санъатова, Мунаввар Акбарова, санъат йўналиши бўйича, Зулфия Қиёмова, Фарангиз Абдуҳафизовалар танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.
Ф. МАҲМУДОВА
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.