Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда Ёшлар ижтимоий хизматлари маркази томонидан ижтимоий-маънавий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаолликни ошириш, ёшларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини кенгайтириш ҳамда ёшларни ватан, халқ, миллий қадриятлар, тарихий-маънавий меросга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, интеллектуал салоҳияти ва ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш ҳамда китоб ўқишга бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида «Зукко китобхон» интеллектуал ўйинининг туман босқичи ўтказилди.
Унда 6 та жамоалар; «Мароқанд», «Ёш билимдонлар», «Зукколар», «Адолат», «Уфқ сари йўл» ҳамда «Ёш китобхонлар» жамоалари иштирок этишди ва низомда белгилаб қўйилган шартлар бўйича ўзаро беллашдилар. Ҳар бир шарт ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди. Тадбир якунида «Адолат» жамоаси 1-ўринга, «Мароқанд» жамоаси 2-ўринга ҳамда «Уфқ сари йўл» жамоаси 3-ўринга лойиқ деб топилди.
Н.МАЛЛАЕВА,
Туман Кенгаши ЁИҲМ раҳбари
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.