Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Юксак масъулият – сифатли таълим гарови

Гулобод ижтимоий - иқтисодий коллежининг 55 нафардан иборат ўқитувчилари жамоаси 2018-2019 ўқув йилида таҳсил олаётган 658 нафар ўқувчиларга "Банк иши мутахассиси", "Молиявий масалалар бўйича кичик мутахассис", "Бухгалтерия", "Компьютер инжиниринги техниги", "Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси", "Мактабдан ва синфдан ташқари тарбиявий ишлар ташкилотчиси", "Ихтисослаштирилган (махсус) ва бошланғич таълим муассасалари тарбиячиси", "Тикув ва тикув трикотаж буюмларини ишлаб чиқариш техник-технологи", "Транспортларда ташиш ва бошқаришни ташкил этиш", "Мураббий инструктор" йўналишлари бўйича таълим беришмоқда.

Таълим муассасасида давомати паст бўлган ўқувчиларни таълимга қайтариш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилган. Ўқувчилар ва уларнинг ота - оналари билан мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилаётир.
Коллежда "Ёшлар иттифоқи", МФЙ ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ўқувчи ёшларнинг интернетдан мақсадли фойдаланиш бўйича назорат ишлари яхши йўлга қўйилган.
Коллежда бугунги кунга қадар бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, оммавий ахборот воситалари ва ойнаи жаҳон орқали ёритилиб келиняпти.
Жумладан, ўқувчиларимиз "Бахтиёрлар диёри", "Сиз қонунни биласизми?" Республика кўрик-танловларининг туман босқичида фахрли биринчи ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Фаол талабаларимиздан 305-гуруҳ ўқувчиси Сарвиноз Маматмуродова Ўзбекистон «Адолат» СДП вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган "Адолат билимдони" кўрик-танловида "Энг ташаббускор ўқувчи" номинацияси ғолиби сифатида, 308-гуруҳ ўқувчиси Гўзал Равшанова вилоят прокуратураси ва касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасининг ёшларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича билим ва амалий кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида "Биз - ёшлар юртимизга хизмат қилишда виждонли, инсофли ва ҳалол бўлишимиз шарт" шиори остида ўтказган кўрик-танловда фаол иштироки учун фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.
Шунингдек, 2018-2019 ўқув йилида Гулобод ижтимоий - иқтисодий коллежидан умумтаълим фанлари бўйича Республика фан олимпиадаларининг II туман босқичида 305-гуруҳ ўқувчиси Шахзода Маҳмудова рус тили фанидан 1-ўрин, 301-гуруҳ ўқувчиси Илёс Сайфиддинов география фанидан 1-ўрин, 303-гуруҳ ўқувчиси Рухшона Ахмеджанова химия фанидан 2-ўрин, 205-гуруҳ ўқувчиси Сабина Нарзиқулова рус тили фанидан 2-ўрин, информатика фанидан 306-гуруҳ ўқувчиси Асроровлар 2-ўринларни эгаллашди.
Таълим вақтида хориж давлатларига чиқиб кетишнинг салбий оқибатлари ҳамда зарарларини ўқувчилар онгига доимий сингдириб бориш мақсадида коллежнинг чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 мартдаги "Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги 52-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2018-2019 ўқув йилида бугунги кунда 8 мутахассислик бўйича 416 нафар битирувчиларнинг 359 нафари билан корхоналар ва ташкилотлар ўртасида тўрт томонлама шартномалар имзоланган.
Туман хокимлиги ва туман Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида Гулобод ижтимоий-иқтисодий коллежида 2018-2019 ўқув йилида Диплом олди ва ишлаб чиқариш амалиётларини юқори савияда ўтказилишини таъминлаш ва келажакда иш билан таъминланиши борасида тегишли ташкилот ва корхоналар билан ҳамкорлик шартномалари тузилган бўлиб амалиёт ўташ учун барча шарт-шароитлари яратилган. Жумладан, молиявий масалалар бўйича кичик мутахассис йўналиши буйича амалиёт маркази этиб туман молия бўлими, банк иши мутахассислиги буйича - Агробанк Самарқанд филиали, компьютер инжиниринги техниги йўналиши бўйича - туман алоқа бўлими ҳамда коллежимизнинг 11-22 хоналари, ихтисослаштирилган (махсус) ва бошланғич таълим муассасаларида тарбиячи мутахассислиги бўйича - туман халқ таълими бўлимига қарашли 38-мактаб, мактабдан ва синфдан ташкари тарбиявий ишлар мутахассислиги бўйича - коллеж базаси, мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси йўналиши бўйича тумандаги 15 ва 24-МТМлари, тикув ва тикув трикотаж буюмлари ишлаб чиқариш техник-технологи йўналиши бўйича коллеж базаси, мураббий-инструктор йўналиши бўйича - туман ХТБга қарашли 30 ҳамда 19 -мактаблар бириктирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 июлдаги ПФ-4232-сонли "Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Гулобод ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежида 25 нафар битирувчи учун "Тадбиркорлик мактаби" ташкил этилиб, битирувчиларнинг рўйхати шакллантирилган ҳамда ҳужжатлари бириктирилган Трастбанк ХАБ Самарқанд филиалига тақдим этилган. Трастбанк Самарқанд филиали томонидан кредит ресурси ажратиб берилиши юзасидан ишлар амалга оширилмоқда.
Шундай қилиб, Гулобод қўрғонига файз бахш этаётган бизнинг коллежимизга таълим масъулияти кучайтирилмоқда.

М.КИЧИБОЕВ, коллеж директори


Дата добавления: 18/01/2019 15:10;   Просмотров: 1095
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку