Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЁЗГИ ТАЪТИЛ МАЗМУНЛИ ЎТАЁТИР

Барча жойлардаги каби туманимизда ҳам болаларнинг ўқишдан ташқари вақтларини, яъни ёзги таътил даврини сермазмун ўтказиш, уларнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан сифатли ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш, улар онгига миллий ғоя, ватанпарварлик туйғуларини ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдириш орқали ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида мактаблар қошида кундузги оромгоҳлар фаолияти намунали йўлга қўйилган.

Ушбу оромгоҳларда барча турдаги, яъни фан, спорт ва касб-ҳунар тўгараклари муайян тизим асосида иш олиб боришаётир. Бундан ташқари бу жойларда турли маданий-маърифий ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилмоқда. Тумандаги 41-умумий ўрта таълим мактаби қошида ташкил этилган кундузги оромгоҳда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, "Камалак" болалар ташкилоти томонидан "Ёзни "Камалак" билан" лойиҳаси доирасида махсус дастур асосида маънавий, кўнгилочар тадбирлари ўтказилди.
Мазкур оромгоҳга 60 нафардан зиёд ўқувчи-ёшлар жалб қилинган бўлиб, улар учун инглиз тили тўгараги, тасвирий санъат ва шахмат тўгараклари ташкил этилган.
"Ёзни камалак билан" лойиҳаси доирасида туман Сардорлар Кенгаши аъзолари томонидан болалар билан миллий ўйинлар, жумладан "Арқон тортиш", "Оқ теракми, кўк терак", "Иқтидорингни намоён эт!" шунингдек, "Фарзандлик бурчим" сингари мавзуларда иншо ва расмлар танлови ҳамда турли хил викторина ва интерактив ўйинлар ўтказилди.
Тадбирда фаол иштирок этган, спорт мусобақалари, иншо ва расмлар танлови ҳамда турли хил ўйинларда фахрли ўринларни эгаллаган ўқувчиларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Х.ҲАМРОЕВ


Дата добавления: 27/07/2018 14:08;   Просмотров: 1288
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку