Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга яратиб берилаётган шарт- шароит ва имкониятлардан самарали фойдаланишларига кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш ҳозирда Республика ёшлар марказининг фаолият мезонига айланди, десак муболаға бўлмайди.
Марказнинг туман бўлинмаси қошида ташкил этилган тўгараклар билан ўқувчи ёшларни таништириб бориш, уларнинг хоҳиш ва истакларидан келиб чиққан ҳолда тўгаракларга жалб қилиш борасида маҳалла ва ўқув масканларида қатор тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Гулобод маҳалласида ўтказилган тадбир давомида туман бўлинмаси координатори Н.Маллаева томонидан маҳалла фуқаролар йиғини раиси С.Ғаниева билан ҳамкорлик ишлари олиб боришга келишилди. Шунингдек, тумандаги 47-умумтаълим мактабида ҳам "Барча ёшлар эътиборимизда" шиори остида Республика ёшлар марказининг асосий мақсад ва вазифаларини тўлақонли тарғиб қилиш ҳамда туман бўлинмаси қошидаги тўгараклар фаолиятига бағишланган тадбирда 67 нафар ёшлар иштирок этди. Унда ўқувчи ёшлар томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилди. Бўлинма координатори уларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда "Яна қандай тўгаракларда қатнашишни ҳоҳлайсиз" мавзусида ижтимоий сўров ўтказди. Худди шундай тадбир тумандаги Даштисўхта маҳалласида ҳам ўтказилди. Маҳалладаги уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш орқали уларни касб-ҳунарга ўргатиш масаласини илгари сурган координатор маҳаллада ёш хотин-қизларнинг кўпчилиги мавсумий меҳнат билан бандлигини инобатга олган ҳолда уларни ушбу тўгаракларга жалб қилишда маҳалла ва бўлинма ўртасида ўзаро ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Т.ЮСУПОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.