Қадимий ва бетакрор диёримиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини, умумбашарий тараққиёт, маданият, дунёвий ва диний илм-фан истиқболига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини асраб-авайлаш, келгуси авлодларга безавол етказиш биз учун қарз ҳамда фарздир.
Уларнинг нодир мероси, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш, уларнинг барча қатламларини китоб ўқишга даъват ва жалб этиш ҳамда мутолаага бўлган қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш борасида туманимизда ҳам ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Ёшлар онгида Ватанимиз тарихи, халқимизнинг миллий ва умуминсоний қадриятлари, ижтимоий ҳаёт ҳақидаги тушунча, билим ва кўникмаларини янада юксалтириш, ёшлар ўртасида миллий адабиётимизнинг дурдона асарлари, адибларимиз ижодини кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Халқ таълими бўлими, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими билан ҳамкорликда жорий йилнинг 12, 13, 14 июль кунлари тумандаги 10-умумий ўрта таълим мактабида "Ёш китобхон" танловининг 2018 йилги саралаш босқичлари ўтказилди.
Танлов якунига кўра 20-30 ёш тоифаси бўйича 1995 йилда туғилган СамДУ талабаси C.Фозилова 86 балл, 1994 йилда туғилган 12-умумтаълим мактаби етакчиси Н.Маматова 88 балл ҳамда 1993 йилда туғилган 17-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Ф.Худоёрова 90 балл тўплашди.
15-19 ёш тоифаси бўйича 2002 йилда туғилган 49-умумтаълим мактаби ўқувчиси Г.Файзуллаева 88 балл, 2002 йилда туғилган 2-умумтаълим мактаби ўқувчиси Н.Файзуллаева 90 балл ҳамда 2000 йилда туғилган Гулобод ижтимоий иқтисодий коллежи ўқувчиси М.Ахмеджонова 86 баллга эга бўлишди.
10-14 ёш тоифаси бўйича 2006 йилда туғилган 11-умумтаълим мактаби ўқувчиси С.Ярашова 88 балл, 2004 йилда туғилган 52-умумтаълим мактаби ўқувчиси А.Рустамжонов 88 балл, 2005 йилда туғилган 29-умумтаълим мактаби ўқувчиси С.Джалилова 86 балл ҳамда 2004 йилда туғилган 29-умумтаълим мактаби ўқувчиси Н.Нарзиқулова 86 балл олишди.
Б. ШАРИПОВ,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши бош мутахассиси
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.