Туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 48-умумтаълим мактабида ҳам юқоридаги ном остида тадбир бўлиб ўтди. Мактаб ҳовлисининг гул ва шарлар билан безатилган, соя-салқин, шинам жойида ўтказилган тадбирда 1-9 синф ўқувчиларининг ота-оналари, ўқитувчи устозлари билан бирга таклиф этилган меҳмонлар туман ҳокимлиги вакили Ф.Валиев, ИИБ ходими Ф.Ғуломов, ЁХХ ходими М.Чаққонов, ХТМФМТ ва ТЭ бўлими вакили Д.Қобиловалар ҳам иштирок этишди.
Дастлаб мадҳиямиз садоси янграб, давлатимиз байроғи кўтарилди. Мактаб директори Д.Азизова тадбирни очди ва шундай деди:
– 9-синф битирувчилари, айниқса, қизларни таълимнинг кейинги босқичига қамраб олишга ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Улар ўзлари танлаган касб-ҳунар бўйича академик лицей ва коллежларда ўқишни давом эттириб, чуқур билимга эга бўлишса ва касб- ҳунар сир-асрорини пухта ўзлаштиришса, мустақил ҳаётга қадам қўйганларида, шак-шубҳасиз ўз ўринларини топиб кетади.
Шунингдек, тадбирда фаол ўқувчилар, ота-оналар, устозлар ҳам сўзга чиқиб, ўз орзу-истакларини билдирдилар. Битирувчи ва бошланғич синф ўқувчилари томонидан тайёрланган мусиқий чиқишлар, саҳна кўринишлари, мактаб ва устозлар ҳақида айтилган шеъру қўшиқлар иштирокчиларга катта таассурот қолдирди. Бир гуруҳ аълочи, намунавий хулқи, одоб-ахлоқи билан тенгдошларига ўрнак бўлган иқтидорли ўқувчиларга мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиқлари топширилди.
Т.Нурмаҳмадов
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.