Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Халқ таълими вазирлиги вазирлик номидан "расмий" мақом қўйиб олган сохта каналлардан огоҳлантирди

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда, хусусан Телеграм мессенджерида Халқ таълими вазирлиги номидан канал очиб, вазирлик томонидан берилаётган янгиликларни расмий манбаси кўрсатилмаган ҳолда ўз номидан эълон қилиб бораётган ҳолатлар кўплаб кузатилмоқда.  Вазирлик матбуот хизмати сохта канал янгиликларига алданмасликка чақирди. 

"Ажабланарли томони ушбу каналлар ўзига "Расмий" статусини ҳам қўйиб олган. Ана шундай каналлардан бирида бугун таълимга мутлақо даҳли бўлмаган беҳаё реклама эълон қилинди. Табиийки, бу эълон кўпчилик томонидан вазирликка тегишли деб нотўғри талқин қилинди" дейди Вазирлик матбуот хизмати раҳбари Лайло Рустамова.

Халқ таълими вазирлиги ушбу каналнинг Халқ таълими вазирлиги тизимига ҳеч қандай даҳли йўлигини, вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ҳеч қандай маҳсулотларга оид реклама эълонлари жойлаштирилмайди.

Маълумот ўрнида:
Халқ таълими вазирлигига тегишли расмий каналлар қуйидагилар:

1. Расмий сайт: www.uzedu.uz  

2. Телеграм: @uzedu

3. “Online-Maktab” лойиҳаси расмий телеграм канали: @uzeduonlinemaktab

4. Youtube: http://bit.ly/2PYbkOx  

5. Mover.uz: https://mover.uz/channel/uzedu

6. Facebook: https://www.facebook.com/uzedu

7. Instagram: https://www.instagram.com/uzedu.uz/


Дата добавления: 23/09/2020 14:19;   Просмотров: 879
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку