Туман халқ таълими ходимларининг бу йилги анъанавий Август кенгаши ялпи йиғилиши мутлақо янгича ёндашувлар билан ажойиб ва кўркам маскан - “Боғишамол гарден” истироҳат боғида ўтказилди.
Атроф байрамона безатилган, ёқимли куй-тароналар оғушида, ям-яшил майдонлар, кўз ва қалбни қувонтирадиган бинолар, фавворалар кишига олам-олам завқ улашиб, кўтаринки руҳ бағишлайди. Ана шундай илҳомбахш муҳитда анжуманни туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Шодиева кириш сўзи билан очди. Таълим муассасаларининг 2016-2017 ўқув йилидаги фаолияти сарҳисоби бўйича туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири К.Тоҳиров маъруза қилди.
Шундан сўнг қизғин музокара бошланди, бир гуруҳ фаоллар фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотландилар. Айниқса ёш ўқитувчиларнинг қасамёди ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.
Бир пиёла чой атрофида иқтидорли ўқувчилар ва санъаткорларнинг бадиий чиқишлари тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият бағишлади.
Н.МЕҲРАНГИЗ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.