Маълумки, жорий ўқув йилидан бошлаб барча умумтаълим мактабларида X-XI синфлар қайта тикланди. Шунинг учун ҳам касб-ҳунар коллежларида бу йил талабалар қабул қилинмади. Мухбиримиз Гулобод ижтимоий-иқтисодий коллежи директори М.Кичибоев билан учрашиб, коллежнинг эртанги тақдири ҳақида суҳбатлашди.
- Ҳозирча бу ҳақда аниқ бир нима дейиш ноўрин, - дейди М.Кичибоев. - Келгуси йилнинг январь ойида масалага ойдинлик киритилади. Бугунги кунда коллежимизнинг II-III курсларида 628 нафар талабалар 11 та мутахассислик бўйича таҳсил олмоқда. Бундан ташқари тумандаги 10 ва 16-умумтаълим мактабларининг X-XI синфларидан жами 288 нафар ўқувчилари коллеж моддий- техник базасидаги ўқув ишлаб чиқариш мажмуида 5 та яъни, бухгалтерия, компьютер оператори, зардўзлик, миллий таъомлар ошпази, тикувчилик йўналишлари бўйича касб сир-асрорларини ўрганмоқда.
Айни вақтда 39 нафар олий маълумотли ўқитувчилар уларга пухта сабоқ бериб, ҳунар ўргатаётир. Албатта, ҳунарли инсон ҳеч қачон ҳаётда хор бўлмайди. Ўқувчиларимиз орасида аъло баҳоларга ўқиш билан бирга фан олимпиадалари, «Баркамол авлод» спорт мусобақалари, турли кўрик-танловлар ғолиби бўлган иқтидорли болалар ҳам борки, улар коллежимиз фахри ҳисобланишади. Ўқитувчилардан тарих фани ўқитувчилари С.Саидова, Ш.Болтаева, физика фани ўқитувчиси М.Турсунқулова, педагогика фани ўқитувчиси Ф.Нарзиқулова, рус тили фани ўқитувчиси Э.Муродова, иқтисод фани ўқитувчилари А.Ниёзов, Қ.Фозилов сингари педагогларимиз ёшларни ҳар томонлама пухта билим олиши, малакали мутахассис ҳамда ўз касбининг моҳир устаси бўлиб етишишлари учун бор маҳорат ва салоҳиятларини сарфлаб келмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, барча ўқитувчиларимизни касб байрамлари билан чин дилдан муборакбод этаман.
Суҳбатдош Т.ЮСУПОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.