Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТЕСТ СИНОВЛАРИ ТЎРТТА ОЧИҚ МАЙДОНДА БЎЛАДИ

Жорий йил вилоятимиздаги тўққизта олий ўқув юртига ўқишни давом эттириш мақсадида 139 874 нафар абитуриентдан ҳужжат қабул қилинди. Бу ўтган йилга нисбатан 26 фоизга кўп. Яъни, битта талаба ўрнига 10.86 киши тўғри келмоқда.

Президентимиз бошчилигида 6 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида олий ўқув юртларига қабулни ташкил этиш ва 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масаласи муҳокама этилганди. Унда Президентимиз тест синовларини абитуриентлар ва назоратчилар учун эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш имконини берадиган жойда ўтказиш кераклигини таъкидланиб, Пандемия омилини ҳисобга олган ҳолда масъул вазирлик ва идораларга тест синовларини ўтказиш учун жойларни пухта тайёрлаш вазифаси юклатилганди.
Кириш имтиҳонлари тўртта очиқ майдонда бўлиб ўтади. Яъни, спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари мактабининг 4 та очиқ майдонларида, “Локомотив” футбол стадиони, Сартепадаги 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби стадиони ҳамда Кимёгарлар қўрғонидаги “Нурафшон” футбол стадионларида ўтказилади.
Эпидемиологик талабларга мувофиқ синовлар икки сменада ўтказилади. Кунига 12240 киши, бир сменада 6120 нафар абитуриент ўз билимини синаб кўришади. Бу эса вилоятда 11 кун ичида имтиҳонларни ўтказиш имконини беради. Тест синовлари олдинги йиллардаги каби шаффофлик ва холислик таъминланган ҳолда ташкил қилинади. Абитуриентларни киритишда ва шахсини аниқлашда шахсни идентификациялаш воситалари (видеофиксация, бармоқ изи сканери)дан фойдаланилади. Жараёнлар видеокузатув остида онлайн эфирга узатилган ҳолда ўтказилади. Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари тест синовларини телеканаллар ва test2020.uz сайти орқали онлайн кузатиб боришлари ҳам мумкин.
Таъкидлаш жоизки, саналар эълон қилинганидан кейин абитуриентларга онлайн тарзда рўйхатдан ўтиш учун фойдаланган телефон рақамига СМС шаклида тест ўтказиш жойи ва вақти тўғрисида маълумот юборилади.
Ҳурматли абитуриентлар! Унутманг, рухсатномада кўсатилган сана ва вақтда тест синовлари бошланишидан камида 1, 1,5 соат олдин паспортингиз ҳамда рухсатномангиз билан бирга тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга келишингиз талаб этилади.

Давлат тест маркази
вилоят бўлими


Дата добавления: 19/08/2020 09:20;   Просмотров: 667
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку