Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТЕСТ СИНОВЛАРИ КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ЭТИЛГАН ҲОЛДА ЎТКАЗИЛАДИ

Жорий йилда вилоятимизда 145 мингдан зиёд абитуриент ҳужжат топшириши кутилмоқда

" Ҳужжатлар онлайн қабул қилинади, ОТМларда ҳужжатлар олинмайди;
" Ҳужжатлар 3 хил усул билан топширилиши мумкин:
1) Давлат хизматлари марказлари орқали (борган ҳолда);
2) my.gov.uz портали орқали;
3) ДТМ сайти орқали.
" Ҳужжатлар кечаю кундуз 24 соат қабул қилинади;
Ҳужжат топшириш учун мактаб битирувчиси аттестат олиши шарт эмас.
" Битирувчилар аттестат олиши шарт эмас. ХТВ базасидаги маълумот ДТМ базасига ўтказилади. Бунинг учун абитуриентнинг паспорт маълумотлари етарли.
" Зарур ҳолатлардагина мактабларда аттестатларни қоғоз кўринишида олиш мумкин. Электрон сканер кўринишида ҳам берилади.
Тест синовларини ўтказиш карантин, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилади. Бунда:
" абитуриентларни бинога киритишда тана ҳарорати ўлчанади ҳамда ниқоб ва резина қўлқоплари билан таъминланади;
" тест синовлари ўтказиладиган бино ҳудуди ва ички қисмида кунига 4 марта дезинфекция ишлари амалга оширилади.
Тест синовлари ҳар бир абитуриентга камида 3 квадрат метр ўлчамда жой ажратилган ҳолда, сиғими 650-700 кишидан ошмаган биноларда ўтказилади.
Тест синовлари 2019 йилда ўтказилган 6 та бинодан фойдаланган ҳолда, кунлик уч сменада ўтказилади. Бунда, бир сменада 2130 (2019 йилда 3060) нафар, кунлик 6390 (2019 йилда 6120) нафаргача абитуриент тест синовларини топшириши мумкин бўлади.
" Тест синовлари Самарқанд шаҳридаги Даҳбед кўчаси, Рудакий кўчаси, Ибн Сино кўчалари кесишмаси ҳудудида жойлашган биноларда бўлади;
" Тест синовлари жорий йилда 3 сменада бўлади (ўтган йили 2 сменада бўлган);
" Ҳар бир сменада 6390 нафар абитуриент тест топширади, абитуриентлар учун 3 квадрат метрдан кам бўлмаган жойлар тайёрланади;
" Тест синовларига абитуриентлар махсус текширувдан ўтказилиб, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда киритилади;
" Тест синовлари жараёнлари онлайн равишда интернет ва ТВ орқали жонли эфирга узатилади;
" Карантин шароитида хавфсизликка риоя қилиш мақсадида абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинларининг кузатувчи сифатида тест биноси атрофига тўпланиши чекланади.

С.ДОЛИЕВ, Давлат тест маркази
Самарқанд вилояти бўлими бош мутахассиси


Дата добавления: 14/06/2020 15:25;   Просмотров: 732
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку