Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Тест синови учун тўлов ундирилмайдиган абитуриентлар тоифаси кенгайди

Қуйидаги тоифадаги абитуриентлардан тўлов ундирилмас эди:


— тест синовлари ташкил этилаётган йилда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар;
— ногиронлиги бўлган шахслар;
— тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар («Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари).
Президентнинг 2022 йил 20 апрелдаги Фармони билан қуйидаги 2 тоифадаги абитуриентлар ҳам тест синови учун тўловдан озод этилди:
— «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
— «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар.


Эндиликда 2022 йил 1 июндан бошлаб мазкур 2 тоифадаги абитуриентлардан ҳам тест синови учун тўлов ундирилмайди.


Последнее редактирование: 23/04/2022 11:20;   Просмотров: 3569
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку