Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТАЪЛИМ - ТАРАҚҚИЁТ ТАЯНЧИ

Замонавий ўқув анжомлари, ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланган марказимиз жамоаси таълим сифатини яхшилаш, ўқувчиларнинг олган билимини кундалик сўров ва назорат орқали баҳолаб бораётганлари натижасида баркамол авлод вояга етмоқда.

Бу ерда мавжуд бўлган 29 та тўгаракка барча мактаблардан 640 нафар иқтидорли ўқувчи жалб этилган. Бундан ташқари, марказга қарашли 12-мактабдаги «Моҳир қўллар», 52-мактабдаги «Бичиш-тикиш», Хўжа Аҳрори Вали-2 маҳалласидаги «Майда пластика», Янгиариқ маҳалласидаги «Либослар дизайни» тўгаракларига жалб этилган ўқувчиларга тўгарак раҳбарлари пухта сабоқ бериш билан бирга ҳар хил касбларни ўргатаётирлар. Тўгараклар машғулотлари услубчилар томонидан таҳлил қилиб борилади. Шунинг учун 15 та тўгаракда очиқ машғулотлар намунали ташкил этилди. Режа асосида ҳар чоракда услубий ва педагогик кенгашлар ўтказилиб, оммавий тадбирлар қайси тўгаракда қониқарли ўтказилгани кўрилиб, ғолиблар эса рағбатлантирилади. Хуллас, 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўғил-қизлар «Ёш мусаввир», «Наққошлик», «Яшил чироқ», «Компьютер графикаси», «Инглиз тили», «Тўқиш», «Ёш табиатшунос», «Гулчилик» ва бошқа ўнлаб тўгаракларга 5,10,12,14,16,17,22, 28,38,52 - мактаблардан жалб қилинган.
Марказ ўғил-қизлари туман , вилоят ва Республика миқёсида ўтказилаётган турли кўрик-танловларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқдалар. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб «Бетакроримсан, ягонасан она Ватаним - Ўзбекистон!», «Бахтли болалик» фотосуратлар кўрик-танловининг туман босқичида ҳам фаол иштирок этган 34,39-мактаблар ва марказ тўгарак аъзолари ғолибликни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланма олишди. «Экология болалар нигоҳида» мавзусида Республика экофестивалида ХЭНД-МЕЙД йўналиши бўйича қатнашган 34-мактаб ўқувчиси Насиба Сафарова, тасвирий санъат йўналиши бўйича 38-мактаб ўқувчиси З.Ҳасановлар ғолибликни қўлга киритишди. «Миллий таомлар» фестевалида қатнашган 24,28,7,14,15,18,35-мактаблар ўқувчилари пешқадамликни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланма олишди.
Гапнинг индаллосини айтганда Марказимиз жамоаси бор маҳоратларини ишга солиб, ўғил-қизларни келажакнинг етук кишилари қилиб тарбияламоқдалар. Шунинг учун ҳам иқтидорли болалар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Комрон Абдуҳалимов, Райҳона Мажидова, Меҳрож Фахриддинов, Самандар Муқумжоновлар билан марказ жамоаси фахрланади.

З.АБДУСАЛОМОВА,
туман «Баркамол авлод» Марказининг ўқув тарбия ва маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари.


Дата добавления: 27/10/2017 15:57;   Просмотров: 1296
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку