Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТАЪЛИМ СИФАТИ - БОШ МАСАЛА

Мактабимиз тумандаги йирик ва ўз салоҳиятига эга таълим масканларидан саналади. Негаки бу ерда туман меҳнат аҳлининг 812 нафар ўғил-қизлари маърифатнинг энг замонавий педагогик технологиялари асосида таълим-тарбия олишади. 53 нафар малакали педагог-ўқитувчилар уларга сифатли таълим бериб, замонамизнинг муносиб фарзандлари бўлиб етишишлари учун фидокорона меҳнат қилишмоқда. Ўқитувчиларимизнинг 47 нафари олий, 6 нафари эса ўрта-махсус маълумотга эга бўлиб, вақти-вақти билан малака ошириш курсларида ўз иқтидорларини мустаҳкамлаб, замонавий педагогик технологияларни ўрганиб келишаётир. Бу эса таълим сифатининг ошишига муҳим омил бўлаётир. Шунингдек, мактабимизда устоз-шогирд анъанаси ҳам бардавомлик касб этиб, бу ёш ўқитувчиларнинг касб сирларини мукаммал ўрганишлари учун етарли шарт-шароитлар яратилганлигини кўрсатади.

Ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш билан бирга мактабга ишга келган ёш ўқитувчиларга мураббийлик қилаётган тажрибали педагогларимиз сафи йилдан-йилга кенгайиб бораётир. Жумладан, олий тоифали ўқитувчи Н.Исоева, К.Фозилов, Г.Акрамова, Н.Бурҳонова, Д.Шодиева ҳамда фан ўқитувчиларидан Ф.Ғафурова, Л.Бозорова, Ф.Абдуллаева, С.Суюнов, бошланғич синф ўқитувчиларидан А.Муҳиддинова, Ш.Амонова, синф ўқитувчиларидан А.Муҳиддинова, Ш.Амонова, Ж.Умарова, М.Набиева, М.Ҳасанова, Г.Ёрмуҳаммедова, сингариларнинг самарали меҳнатлари ва фидойиликлари туфайли билим масканимизнинг нуфузи тобора ошиб бораётир. Шу билан бирга қўлга киритаётган ютуқларда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари М.Баротова, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор муовини М.Собирова, руҳшунос Ф.Юсупова ва кутубхоначи Р.Иноятиллаеваларнинг ҳам муносиб ҳиссалари бор.
Ўқитувчиларимизнинг қўлга киритаётган ютуқ ва муваффақиятлари ҳақида гапирадиган бўлсак, ўтган ўқув йилида 7 «б» синф ўқувчиси Рухшона Олимжонова рус тили фанидан ўтказилган билимлар беллашувининг вилоят босқичида иккинчи ўринни эгаллади. «Умид ниҳоллари» спорт мусобақаларининг вилоят босқичида мактабимиз ёш баскетболчилари жамоаси фахрли ўринни ишғол этганлиги ҳам эътирофга молик воқеа бўлди. Шунингдек, баркамол авлод тўгараклари беллашувининг вилоят босқичида зардўзлик йўналиши бўйича 9-синф ўқувчилари Интизор ва Маъруф Набиевларнинг фахрли учинчи ўринни эгаллашганлиги ҳам мактабимиз обрўсига обрў қўшди. Бу ютуқларнинг боиси билим масканларидаги мавжуд 28 та фан ва спорт тўгаракларининг мунтазам ва самарали фаолият юритаётганлигидир.
Ота-оналар билан ҳам ҳамкорлигимиз мустаҳкам. Уларнинг саъй-ҳаракати ва кўмагида мактабда янги кутубхона барпо этганлиги бунга мисол бўла олади.

Н.МУҲИТДИНОВА,
12-умумтаълим мактаб директори


Последнее редактирование: 28/09/2018 16:09;   Просмотров: 1220
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку