Яқинда 38-умумтаълим мактабида ота-оналар йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича комиссияси масъул котиби С.Чоршанбоев, туман ИИБ ХООБ катта нозири майор С.Бақоевлар вояга етмаган ёшлар орасида содир этилаётган жиноятлар ва уларнинг олдини олиш, ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларда нима иш билан шуғулланаётгани ҳамда мобил телефонлари ва компьютерлардан қай тарзда фойдаланаётганлари хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Шунингдек, тадбирда маҳалла фуқаролар йиғини раиси Д.Маҳмудов, мактаб директори О.Маърупов сўзга чиқишиб, ўқувчилар билим савиясини оширишда уларни китобхонликка жалб этиш, бунинг учун мактаб кутубхонаси, қолаверса оилавий кутубхоналарни бадиий, эртак ва оммабоп китоблар билан бойитиш кераклиги, ўқувчи фарзандларининг дарсларга қатнашуви, кийиниш маданияти ва албатта, тарбиясига шахсан ота-оналар жавобгар эканликларини таъкидладилар.
Анзурат РАББИМҚУЛОВА, Гулобод қўрғони
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.