Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Талаба бўлган абитуриентлар ОТМга тақдим этиши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган 2020 йил тест синовлари қайдномасига мувофиқ талабалар сафига қабул қилиш учун тавсия этилганлар институтга тақдим этиши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати:

1.  Ректор номига ариза;

2.  Паспорт нусхаси (асли кўрсатилган ҳолда);

3.  Диплом ёки аттестат (иловаси билан бирга) асл нусхаси;

4.  Тил билиш даражасини тасдиқловчи сертификат асли; (агар бўлса)

5.  3,5х4,5 фото 12 та;

6.  Ҳужжатлар йиғма жилди (папка скоросшивател);

7.  Конверт A5 форматида;

8.  Талабалар турар жойи (шароити оғир ва кам таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжати бор талабалар учун) ариза (керак бўлса)

9.  Имтиёз асосида талабаликка тавсия этилганлар учун (имтиёз берувчи ҳужжатнинг асли, агар бўлса).

 Тавсия: Қайси ОТМга қабул қилинган бўлсангиз, ўша ОТМга ушбу ҳужжатларни топширишингиз сўралади.  

Иложи бўлса, талабаси бўлган ОТМингизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боринг!  

️ Эслатма: Карантин шароитини инобатга олган ҳолда анъанавий ўқиш бошланишидан олдин ОТМ ушбу ҳужжатларни талаб қилиши мумкин эмас .


Дата добавления: 28/09/2020 12:08;   Просмотров: 772
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку