Ўз касбига ихлос қўйган, халқимиз фарзандларига пухта билим бераётган ўқитувчилар 40-умумий ўрта таълим мактабида кўпчиликни ташкил этади. Манзурахон Саидова ана шундай ўқитувчилардан бўлиб, у 24 йилдирки, бу касбни ардоқлаб, мактаб ўқувчиларига рус тили ва адабиёти фани сирларини қунт билан ўргатмоқда.
- Шу йиллар давомида “Билимлар беллашуви” ва фан олимпиадаларида фаол иштирок этган ўқувчиларим нуқул фахрли ўринларни ишғол этишди,-дейди М.Саидова. - 2013-2014 йилги “Билимлар беллашувида” бир нафар, 2014-2015 йилги беллашувда икки нафар ўқувчим вилоят босқичида қатнашиб, совринли ўринлар соҳиби бўлишди. Сабрина Набиева, Шаҳноза Амоновалар эса ўтган йилги беллашувда биринчи ва иккинчи ўринларга эришишди. Шунинг учун 2014 йили Халқ таълими аълочиси кўкрак нишони билан тақдирландим.
Хуллас, ўқитувчи деган номни улуғлаган, келажагимиз ворисларига пухта билим беришни шараф деб билган Манзурахон Саидова ана шундай муваффақиятларга эришиб келмоқда.
Ш.РАҲИМОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.