Ижтимоий тармоқларда янги 2020-2021 ўқув йилида 1-синф ўқувчилари учун бериладиган «Президент совғалари» айрим ўқувчиларга етиб бормаганлиги бўйича маълумотлар эълон қилинди. Ушбу ҳолатга ХТВ томонидан ойдинлик киритилди:
"Аввал хабар берилганидек, мактабларда ўқув йили пандемия шароитини ҳисобга олиб босқичма-босқич ташкил этилган эди. Баъзи мактаблар фаолияти кечроқ бошлангани сабабли «Президент совғалари» тақсимоти ҳам босқичма-босқич амалга оширилган.
Шу билан бирга, пандемия сабабли, айрим ота-оналар томонидан ўқувчиларнинг ҳужжатлари кеч олиб келинган ёки дастлабки режадаги мактабга эмас, балки бошқа мактабларга топширилган.
Ҳурматли ота-оналар!
Агар фарзандингизга «Президент совғаси» берилмаган бўлса, ҳаволадаги шаклни тўлдиришингиз ёки ҳудудий Халқ таълими бошқармаларининг кўрсатилган телефон рақамларига мурожаат қилишингиз сўралади.
«Президент совғаси» ҳар бир 1-синф ўқувчисини инобатга олган ҳолда тайёрланган. Ҳеч бир ўқувчи «Президент совғаси»ни олмай қолмайди.
Эслатиб ўтамиз, «Президент совғаси» таркибига фақат портфель ва ўқув қуроллари киради, дарсликлар «Президент совғаси» таркибидан ўрин олмаган" дейилади вазирлик маълумотида.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.