Туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, Маданият ва спорт ишлари бўлими, “Баркамол авлод”, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, “Гулобод тонги” газета таҳририяти, мактаблар маъмурияти билан ҳамкорликда ўсмир қизларни спорт мусобақаларига оммавий равишда жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида спортнинг стол тенниси тури бўйича “Камолот маликаси” мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Натижа эса кутилганидан ҳам юқори бўлди. Беллашувда фаол қатнашган 24-умумтаълим мактабининг 11,13,15 ёшли қизлари Рухшона Ҳамроқулова, Лобар Саъдуллаева, Озода Эргашевалар фахрли биринчи ўринни эгаллашди. Бу ғолиб қизларга “Камолот” ЁИҲ туман Кенгашининг эсталик совғалари, Фахрий ёрлиқлари топширилди.
Насиба МАЛЛАЕВА
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.