ёхуд КОЛЛЕЖДА ЎҚИБ ОЛИМ БЎЛАРМИДИМ...
– Ва ниҳоят мактабни ҳам битирдик. Бугундан энди назоратдан қутилган эркин "қуш"миз. Охирги пайтлар ўқитувчиларнинг тергашлари-ю, нега дарсга кирмадинг?, қаердан келаяпсан? нега дарсга тайёр эмассан...? деган саволларидан безор бўлгандим қутулганимга шукр!
- Эҳ, дўстим-е, ҳали хурсанд бўлишингга эрта сентябрдан бошлаб коллежда ўқиш бошланади. Ахир ўзинг тунов куни устозимизга коллежга ўқишга кираман, деб мақтанаётгандинг шекилли, нима, дарров фикрингдан қайтдингми?
- Ўқишга кирсам ҳам ҳар куни боришим шарт эмас. Ҳафтасига бир кун бориб ўзимни кўрсатиб келсам бўлдида. Коллеж мактаб эмас-ку! Қолаверса, коллежда ўқиб олим бўлармидим, ана дадамга айтсам, дўкон очиб беради. Бизннес билан шуғулланаман...
Мактаб битирувчилари орасида ана шундай нотўғри фикрда бўлиб, коллеж, литсейда ўқишни истамайдиган ёки ўқишни "ўйин" биладиганлар ҳам топилади. Қизиғи шундаки, баъзи бир ота-оналарнинг ўзлари фарзандларига хайрихоҳлик билдириб, "ўқиганинг билан фойдаси йўқ, барибир дипломи ё серцификати ҳеч қаерда ўтмайди. Ишласанг, ўзингга фойда қўлингда бир икки сўминг бўлади..." қабилида йўл тутаётганликларидир. Бироқ...
Келажакда Америка, Англия, Париж...шаҳарларига иш, ўқишга бориш имконияти пайдо бўлиб қолса-ю, коллежнинг дипломи ҳам серцификат ҳам бўлмаса "9 йилик" маълумоти билан ҳеч қаерга бора олмасдан тайёр "омад" дан воз кечишларига тўғри келиб қолишлари мумкинлиги ҳақида наҳот ўйлаб кўрмасалар .
Бугун ўқишни "ўйин" билаётганлар келажакда шахсий ҳаётни "ўйин" қилмасликларига ким кафолат бера олади? Ахир аланга учқундан чиқади...
Фотима МАҲМУДОВА.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.