12-умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг китобхонлик маданияти шаклланишига, уларнинг кўпроқ бадиий асарларни мутолаа қилишларига алоҳида эътибор қаратилади.
Тиниб-тинчимас педагог, ташаббускор, ишбилармон раҳбар Ноила Муҳиддинова ўз фаолиятида, айниқса, анна шунга алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, педагогикларни ҳам мана шундай давр талаби асосида ўқувчиларга билим беришни талаб этади. Негаки, китоб ўқиган авлоддан ёмонлик чиқмайди, улар она Ватанга содиқ, кенг дунёқараш соҳиблари бўлиб вояга етишади.
Мактабимизда ота-оналар ва маҳалла фаоллари билан доимий ҳамкорлик ўрнатилган. Бу, ўз навбатида, муаммоларнинг ўз вақтида, самарали ҳал этиш, ўқувчи таълим-тарбиясини назорат қилишда ижобий натижа бериб келмоқда. Бундан ташқари, барча синфхоналаримиз замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган. Таълим масканида меҳнат қилаётган ёши улуғ, моҳир педагогларимизнинг тажрибасига таяниб, ёш ўқитувчиларнинг маҳоратининг ортиб боришига алоҳида эътибор қаратганмиз.
Гоҳо фаолиятим давомида аввало мана шундай касб соҳиби бўлганимга, қолаверса, аҳил, ҳамфикр ва ҳаммаслак жамоада фаолият юритаётганимга фахрланиб кетаман. Келгусида малакали педагогларимизнинг этагидан маҳкам тутиб, улар каби ўз касбимнинг фидойиси бўлишга ҳаракат қиламан.
Шаҳноза САФАРОВА,
12-умумтаълим
мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.