Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Мактабларда янги фан жорий этилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта таълим муассасаларида "Тарбия" фанини босқичма-босқич амалиётга жорий қилиш чоралари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига қўра, умумий ўрта таълим муассасаларида "Одобнома", "Ватан туйғуси", "Миллий ғоя ва маънавият асослари" ва "Дунё динлари тарихи" фанларини бирлаштирган ҳолда ягона "Тарбия" фани 1-9-синфларда 2020-2021 ўқув йилидан, 10-11-синфларида 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
икки ой муддатда "Тарбия" фани бўйича умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартини ва ўқув дастурларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
2020-2021 ўқув йили учун умумий ўрта таълим муассасаларининг
1-9-синфлари учун, 2021-2022 ўқув йили учун 10-11-синфларига мўлжалланган "Тарбия" фани дарсликлари, мультимедиа иловалари ва ўқув-методик мажмуаларга буюртмаларни шакллантиради;
2020-2021 ўқув йилидан бошлаб "Тарбия" фани жорий этилиши муносабати билан фойдаланиш муддати тугамаган дарсликлар учун амалга оширилган харажатларнинг қопланишини инобатга олган ҳолда, дарслик тўпламларининг ижара тўлови миқдорларини қайта кўриб чиқади.


Дата добавления: 04/01/2020 12:32;   Просмотров: 834
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку