Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Мактабларда анъанавий ўқишга рухсат бериш учун ҳали эрта эмасми?

Коронавируснинг болалар саломатлиги билан боғлиқ зарарлари ва оқибатлари ҳақидаги айрим маълумотларга кўзим тушиб, шу савол пайдо бўлди.

Яъни, кузатувларга кўра:

Коронавирусдан сўнг болаларда бош оғриғи, йўтал ва ҳазм қилиш аъзолари фаолиятидаги бузилишлар сақланиб қолади

Болалар коронавирус олдида аввал ўйлагандан кўра кўпроқ заифроқ бўлиб чиқди — уларнинг кўпчилигида ҳатто тузалгандан кейин ҳам салбий асоратлари сақланиб қолади. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» хабар берди.

Америкалик шифокорлар COVID-19 дан сўнг болаларда бош оғриғи, йўтал ва ҳазм қилиш аъзолари фаолиятидаги бузилишлар сақланиб қолишини кўпроқ қайд эта бошлади. Шунга қарамай, уларнинг аксарияти вирусни енгил шаклда ўтказиши тасдиқланган.

Болаларда мультисистемали яллиғланувчи синдром деб аталувчи асорат энг кўп учрайди. Таъкидланишича, АҚШда 9 июлдан буён касалликни юқтирган болалар сони икки баравар кўпайган.

Коронавирусга чалинган кўпгина болаларда Кавасаки касаллигини эслатувчи кўплаб яллиғланишлар қайд этилган. Кейинроқ COVID-19 фонида болаларда ҳалокатли гиперситокинемия — организм тўқималари шикастланишига олиб келувчи назорат қилиб бўлмайдиган яллиғланиш ривожланиши мумкинлиги ҳам исботланган.

Умид Жабборов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Дата добавления: 26/08/2020 11:56;   Просмотров: 744
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку