Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МАКТАБДА ТАНТАНА

Мамлакатимизда илк бор нишонланаётган "Ёшлар куни" байрами олдидан туманимиздаги 16-умумий ўрта таълим мактабида катта тантана бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган байрамолди тадбирида шу яқин атрофдаги мактаблар, мактабгача таълим муассасалари ва маҳаллалар вакиллари ҳам қатнашишди. Энг аҳамиятлиси, маҳаллалар, мактаблар ва мактабгача таълим муассасалари, маҳаллий ҳунармандлар, зардўзлар, каштачилар ҳамда мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмасини намойиш этишди. Мактаблардаги "Расм тўгараги"да қатнашаётган ўқувчилар ёшлик ва ёшлар фаолиятини акс эттирувчи суратлар чизиб, рақс тўгараги аъзоларининг дилрабо қўшиқ ва рақслари, ёш спортчиларнинг намунали чиқишлари байрам шукуҳига мазмун бағишлади.
Пировардида тантана қатнашчиларига туман бадиий ижодкорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди. Тадбирда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Р. Ражабов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси М. Баратовалар иштирок этишди.

Х.ҲАМРОЕВ


Последнее редактирование: 05/07/2018 12:10;   Просмотров: 1168
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку