Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

КИТОБ БИЛИМ МАНБАИ

Президентимизнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси, китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойиши асосида мактаб ва коллежларда китобхонлик ҳафталиклари, шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар уюштирилмоқда.

Ўз навбатида ўқувчилар ҳам китоб ўқиш ва уни тарғиб этишдаги маҳоратларини намойиш этиб, барчани хурсанд қилаётирлар.
Яқинда ана шундай тадбирлардан бири 16-умумтаълим мактабида “Китоб орқали дунёни англайсиз” мавзусида бўлиб ўтди. Анжуманни мактаб директори З.Салахова қисқача нутқ сўзлаб очди. Шундан кейин адиблардан С.Кенжа, А.Қамарзода, Н.Каримзодалар сўзга чиқиб китобнинг аҳамияти, у туфайли инсон онги ўсиши, нутқи яхшиланишини таъкидлаб, ёзган ижод намуналаридан ўқиб беришди.
Шундан кейин 2,4,5-синфлар ўқувчилари турли хил викториналар ташкил этишди, таниқли ижодкорлар шеърларидан намуналар ўқиб, эртаклардаги ижобий ва салбий образлар бўйича гапириб беришди.

Н. ОЛИМОВ
СУРАТДА: тадбирдан бир кўриниш акс этган.
Сурат муаллифи Б.ҚОДИРОВ


Дата добавления: 07/04/2017 15:09;   Просмотров: 1605
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку