Фарзандларнинг тани соғ, ақли расо бўлиб улғайиши ҳар бир ота-онанинг қалбига қувонч, бир олам орзу-ҳавас, ҳаётларига хотиржамлик бахш этади.
Бунда албатта, мактабгача таълим муассасаларининг хизмати катта. Гулобод қўрғонидаги 15-сон МТМ ҳам кичкинтойларнинг севимли масканига айланган. У ерда 100 нафар болажонлар ўрта, катта, мактабга тайёрлов сингари 4 та гуруҳларда таълим-тарбия олмоқда. Айтиш жоизки, машғулотлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилаётир. Бунда малакали тарбиячилар Гулноза Абулхайрова, Замира Равшановалар мурғак қалбларни такомиллаштирилган «Болажон» давлат дастури асосида тарбиялаб, сабоқ бериб келмоқда. Шунингдек, МТМ да ўтказиладиган эрталабки спорт машғулотлари, мусиқий дастурлар ҳам жажжи ўғил-қизларга олам-олам завқ бағишлаб, улар камолотига хизмат қилаётир.
Т. ЮСУПОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.