Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

КИЧКИНТОЙЛАР МЕҲР ОҒУШИДА

Фарзандларимизни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг келажакда бахтли ҳаёт кечиришларида нафақат оила, балки мактабгача таълим муассасалари ҳам муҳим ўрин эгаллайди.

Шунинг учун юртимизда таълимнинг барча босқичлари қатори мактабгача таълим тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Таъкидлаш жоизки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 29 декабрдаги «2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борадаги ишларни янада жонлантириб, янги сифат босқичига олиб чиқиши муқаррар.

Гулобод қўрғонидаги 15-МТМда 75 нафар жажжи кичкинтойлар 4 гуруҳга бўлинган ҳолда боғча опаларининг меҳри оғушида тарбияланмоқда. Болажонларга таълим-тарбиянинг дастлабки тушунчалари малакали педагог-мураббийлар томонидан мукаммал ўргатиляпти. Тарбиячилар Моҳигул Султонова, Гулноза Абулхайрова, Фотима Аҳророва, Дилором Бобоевалар илғор педагогик технологиялар асосида кичкинтойларга турли мантиқий ўйинлар, ҳар хил кўргазмали қуроллар воситалари ҳамда услубий қўлланмалардан фойдаланган ҳолда машғулотлар олиб бораётган бўлса, моҳир ошпазлар Мартаба Маърупова, Гуландом Ғиёсовалар уларга ширин мазали таомлар пишириб бермоқда. Тиббиёт ҳамшираси Моҳигул Қобулова эса болажонлар соғлигидан доимо хабардор.

- Президентимизнинг юқорида зикр этилган қарорида мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жумладан, қишлоқ жойларда янги мактабгача таълим муассасалари бинолари қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва жорий таъмирлаш, уларни замонавий талабларга жавоб берадиган жиҳоз, ўқув-методик қўлланмалар ва мультимедиа воситалари билан таъминлаш назарда тутилгани ишларимиз самарадорлигини кескин ошириши шубҳасиздир, — дейди муассаса раҳбари С.Муҳиддинова. – Айниқса, қарорда қишлоқ жойларидаги боғчаларда ота-оналар бадал тўловини 30 фоизгача камайтириш ҳамда болаларнинг мактабгача таълим қамровини 1,5 баробарга ошириш белгиланганлиги жажжи ўғил-қизларимизга кўрсатилаётган чексиз ғамхўрликлар натижасидир. Бу эса, албатта, келажакда ўз мевасини беради.

Тошпўлат ЮСУПОВ
Бекзод ҚОДИРОВ

 


Дата добавления: 10/02/2017 16:07;   Просмотров: 1698
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку