Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

КАМОЛОТ ХАБАРЛАРИ

“Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши томонидан 3-умумтаълим мактабида спортнинг шахмат тури бўйича умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Камолот шахмат тахтаси” мусобақасининг туман босқичи ўтказилди. Унда тумандаги мавжуд 53 та билим масканларидан 200 нафардан ортиқ ўқувчи ўз ёши тоифалари бўйича иштирок этишди.

Мусобақада 8 ёшли ўғил болалар ўртасида 12-мактаб ўқувчиси Ш. Отақулов, қизлар ўртасида 1-мактаб ўқувчиси С.Ҳамроева, 12 ёшлилар ўртасида 16-мактаб ўқувчиси С.Ҳикматиллав, 10-мактабдан Ж.Меҳрожиддинова, 14 ёшлилар ўртасида 10-мактаб ўқувчиси С.Меҳрожиддинов ва 7-мактабдан А.Аҳророва ҳамда 16 ёшлилар ўртасида 1-мактаб ўқувчиси Л.Ҳамидов ва 37-мактаб ўқувчиси М.Салоҳиддиновалар ғолибликни қўлга киритиб, мусобақанинг вилоят босқичига йўлланма олишди.

Ғолиблар Кенгашнинг Фахрий ёрлиқлари ва ҳамкор ташкилот “Гулобод тонги” газетаси таҳририяти томонидан китоблар билан тақдирланди.

* * *

7-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган давра суҳбатида “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши қошидаги “Ёшлар ижтимоий хизматлари маркази” томонидан тизимдаги тўгараклар фаолияти борасида маълумот берилди. Унда “Ёш дизайнер ва тикувчилик” ҳамда “Инглиз тили” ўқув тўгаракларининг ташкил этилишидан мақсад ва вазифалари хусусида ўқувчиларга тушунчалар берилиб, улар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.

* * *

Кенгаш қошидаги “Ёш тадбиркор” консультатив маркази “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси билан ҳамкорликда маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, билим ҳамда кўникмаларини шакллантириш, ёш тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва имтиёзли микрокредит омилларига кўмаклашиш мақсадида “Ёш тадбиркор-юртга мададкор” лойиҳаси тарғиботини ўтказишди.

Тадбирда иштирокчиларга низом ва босқичлари, имтиёзлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Насиба МАЛЛАЕВА


Дата добавления: 24/02/2017 11:07;   Просмотров: 1595
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку