Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

"Как Вас зовут?- "Ўзбекистон"

Рус тили дарсида ўқитувчи ўқувчиларнинг бирини турғизиб сўради. "Как Вас зовут?" Коллеж ўқувчиси эса каловланиб "Ўзбекистон" дея жавоб берди....

Бу ҳазил гап эмас, бўлган воқеа.
Эҳтимол, коллеж ўқувчисининг ҳатто боғча боласи биладиган саволга берган жавоби кимлар учундир кулгули ҳолат бўлиб туюлар, яна айримларда ўз вақтида ўқимаган саводсиз, омиларнинг аҳволи шу-да. деган фикр пайдо бўлаётган бўлса ҳам ажаб эмас.
Албатта, ўқимайдиган, чет тилларига умуман қизиқмайдиган, шу сабабли ўзларича чет тилларини ўрганишни кераксиз деб ҳисоблайдиганлар ҳам етарлича топилади. Аммо ўқувчини таҳлил қилиш, уни даб-дурустдан саводсиз, омига чиқариб хулоса қилишдан олдин мазкур ҳолатга бошқа томондан баҳо бериб кўрайликчи? Мисол учун, ўқувчи 9 йил таълим олган мактабда рус ва бошқа чет тиллари эътибордаги фанлар қаторидамиди ёки номигагина дарс жадвалига қўйилган. Аслида эса шу фанлардан дарс берувчи малакали ўқитувчининг ўзини мактабдан қидириб тополмайсиз унинг ўрнига мутахассислиги умуман бошқа бўлган ўқитувчи бир амаллаб дарс ўтаётган бўлади.
Вазият шундай бўлган масканда таълим олган ўқувчининг "Как Вас зовут?" (исмингиз нима?) деган саволга жавоб бера олмаганлиги табиий ҳол эмасми?
Туман ва шаҳар марказларида жойлашган кўплаб мактабларда аҳвол бундай эмаслигига ишончимиз комил бироқ, чекка-чекка қишлоқлардаги барча таълим даргоҳларидаги ҳолат бирдек мақтанишга арзийди, деб бўлмайди. Акс ҳолда ўқувчи курсдошлари олдида "Ўзбекистон" деб жавоб бергани учун кулгуга қолмаган бўларди.
Шу ўринда ҳақли савол пайдо бўлади, мазкур ҳолат нима учун мутасадди раҳбарларнинг эътибор марказида эмас? Нахотки, мактаблардаги мана шу эътиборсизлик туфайли ўқувчилар бошқалар олдида шарманда бўлиб қолмасликлари, чет тилларини ўрганишлари учун алоҳида шуғулланишга, репетиторга боришга мажбур бўлсалар?

Фотима МАҲМУДОВА


Дата добавления: 09/08/2019 11:58;   Просмотров: 985
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку