34-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган йиғилишда мактабларда фаолият кўрсатаётган болалар, камолот ва ёшлар етакчилари иштирок этишди. Дастлаб йиғилиш иштирокчилари мактаб етакчиси томонидан ташкил этилган ишларни кўздан кечиришди, уюштирилган альбом ва деворий газеталар билан танишишди.
Шундан кейин туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими шўъба мутахассиси Б.Раҳмонқулов, “Баркамол авлод” болалар маркази услубчиси Ш.Ваҳобов ва бошқалар сўзга чиқиб, етакчилар олдида турган долзарб вазифалар хусусида сўз юритишди.
Тадбир сўнгида ғазал мулкининг султони Ҳазрат Алишер Навоий ижодий фаолиятига атаб тайёрланган адабий кечада ўқувчилар шоир ғазалларидан ўқиб беришди, достонлари асосида саҳна кўринишларини намойиш этишди.
Ф.ЖАББОРОВА
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.