Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 241-сон қарорига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилида Амир Темур номидаги Давлат хавфсизик хизмати (ДХХ) академиясида бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш бўйича танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бошланди.
Танловда мазкур қарор талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёки ўтаётган, шу жумладан, ҳарбий хизматга чақирилувчи бўлган умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари, эркак жинсидаги, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқли деб топилган, бўйи 170 сантиметрдан паст бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин.
Танловда иштирок этиш учун талабгорлар dxx.dtm.uz расмий веб-сайти орқали 2021 йилнинг 10 ноябрь санасига қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома юқоридаги веб-сайтда келтирилган.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.