Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ФИДОЙИЛАРИ

Бошланғич таълим... бу сўз замирида олам-олам маъно мужассам. Таърифга тил ожиз. Чунки илк мактаб остонасига қадам қўйган жажжи қалб эгаларига илм ўргатиш нақадар масъулиятли ва нақадар шарафлидир.

Декабрь ойи йилни сарҳисоб қиладиган бетакрор ойдир. Бу ойда бошланғич таълим фидойилари ҳам фан ойликларини ўтказаяпдилар. Дарҳақиқат, 1-умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчилари ҳам бу ойни кўтаринки руҳда турли хил тадбирлар билан ўтказдилар. Болажонлар "Табиатни асраймиз" мавзусида ижодий расм чизишиб, она табиатни мадҳ этдилар. Жажжи болажонлар ўртасида ўтказилган "Ким кўп шеър билади?", "Кимнинг хати чиройли" каби кўрик-танловлар уларнинг қизиқишларини янада оширди.
Бошланғич синф ўқитувчилари турли хил мавзуларда очиқ тарбиявий соатлар, китоб тақдимотлари, бугунги кун нафаси уфурган бетакрор дарслар ўтдилар. Айниқса, А.Умрзоқова, Л.Рўзиева, Қ.Маматмуродова, К.Турдиева, Ф.Рустамова каби устозлар томонидан ўтказилган тадбирлар барчада катта таассурот қолдирди.

Гулфиза Асророва, 1-умумтаълим мактаб бошланғич синф ўқитувчиси


Дата добавления: 04/01/2020 12:34;   Просмотров: 815
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку