Яқинда туман ҳокимлигида туман мактабгача таълим муассасалари жамоаларининг август анжумани бўлиб ўтди. Туман ҳокими Ш.Жамолов анжуманни очди ва тўпланганларга келгуси ишларида омадлар тилади. Мактабгача таълим муассасалари туман бўлими мудири Д.Азизованинг таълим-тарбия сифатини оширишда замонавий технологиялардан фойдаланиш ҳақида маърузаси тингланди.
Анжуман ўз-ўзини танқид руҳида ўтди. Шу куни болажонлар таълим-тарбиясига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ соҳа ходимларига фахрий ёрлиқлар, қимматбаҳо совғалар топширилди.
Суратда: анжумандан лавҳалар акс этган.
Матн ва сурат муаллифи Б.ҚОДИРОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.