Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармонида белгиланган устувор вазифалар ижроси ҳамда Республика ёшлар марказининг Низомида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш, шунингдек ёшларга оид давлат сиёсатининг уларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар йўналишидаги мақсад ва вазифаларни амалга оширишда фаол иштирок этиш, ёшларга танланган йўналишлар бўйича ижтимоий хизматлар кўрсатиш, ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш уларнинг ижтимоий, моддий муаммоларини бартараф этиш учун информацион ёрдам кўрсатиш, иқтидорли ёшлар ва ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг илмий, ҳуқуқий, психологик, педагогик, иқтисодий, тадбиркорликка оид ижтимоий, ижодий, интеллектуал, тиббий, маиший, фан ва таълим, спорт ва санъат соҳасидаги билимларини мустаҳкамлаш, касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида турли ўқув-амалий ва ижодий тўгараклар ташкил қилиш каби вазифаларни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида Республика ёшлар маркази фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ушбу ташкилотнинг асл мақсади ёшларга бепул билим бериш ва касб-ҳунар танлашларига амалий ёрдам кўрсатишидан иборат.
2018 йил якунига кўра туманда ўз иш фаолиятини олиб борган тўгаракларга 150 дан ортиқ ёшлар аъзо бўлиб, йўналишлар бўйича касб-ҳунар эгаллашга муваффақ бўлишди. Ҳозирда Республика ёшлар маркази томонидан билим олиш истагидаги ёшларга кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Бугун шуни фахр билан айтишимиз керакки, ёшларимизда хорижий тилларни ўрганишга қизиқиш ниҳоятда катта. Жорий йилда ҳам амалий ишлар кўламини ривожлантириш, ўз атрофига турли қатламдаги ёшлар сафини кенг жалб қилиш мақсадида инглиз тили ўқув тўгараги томонидан амалий ишга қўл урилди. Тўгаракнинг бирламчи мақсади тил билган киши дунё кезади, дўстлар орттиради, ҳамкорлар топади, "деган" шиорга амал қилган ҳолда иш олиб боришдир. Инглиз тилида эркин мавзу танланиб, ҳар бир ўқувчининг ўзлаштиришига қараб машғулотлар олиб борилса, бундай машғулотлар ўқувчиларни фикрлаш, сўз тузиш қобилиятини янада оширади.
Дарс вақтида ўқувчилардан инглиз тилида гаплашишлари талаб этилиб, тилни ўрганишда кўпроқ сўзлашувга эътибор берилади. Мақсадимиз ёшларга сўзлашув орқали сўзларни ҳам, грамматикани ҳам, асосийси тўғри ва равон гапиришни ўргатишдан иборат.
Ана шундай амалий ишларнинг навбатдагиси Республика ёшлар маркази туман бўлинмаси инглиз тили ўқув тўгараги раҳбари С.Тоҳирова томонидан амалга оширилди.
Тумандаги 7252-сонли ҳарбий қисмда эндиликда инглиз тили ўқув тўгараги ўз иш фаолиятини бошлади. Тўгаракка илк куннинг ўзида 50 нафардан ортиқ ёш ҳарбийларга биринчи дарс машғулоти ўтказилди. Ҳар бир ёш ушбу биринчи дарс машғулотидан руҳланиб, ташкилот ходимлари ва раҳбарларига ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.
Н.МАЛЛАЕВА,
Республика ёшлар маркази туман бўлинмаси координатори
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.