Яқинда 12-умумтаълим мактабида барча билим масканлари тўгараклари раҳбарларининг услубий-амалий семинари бўлиб ўтди.
Дастлаб тадбир иштирокчилари ушбу билим масканидаги “Моҳир қўллар”, “Ёш ҳунармандлар”, “Тўқувчилар”, “Ёш спортчилар”, “Зардўзлик”, “Пазандалик” тўгараклари аъзолари томонидан тайёрланган ишлар, альбомлар ва спорт мусобақалари билан танишишди. Мактаб директори Н.Муҳитдинова таълим даргоҳида фаолият юритаётган тўгараклар ҳақида гапириб, уларга жалб этилган ўғил-қизларга устоз-мураббийлар турли хилдаги касб-ҳунарларни ўргатаётгани, ёшларнинг Ватанга, оилага, хусусан, меҳнатга бўлган қизиқишлари ортаётганини таъкидлади.
Туман “Баркамол авлод” болалар маркази услубчиси Ш.Ваҳобов тўгараклар раҳбарлари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида сўз юритди.
Бўлиб ўтган услубий-амалий семинарда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида иш олиб бориш, ўқувчиларнинг бўш пайтлари яхши ташкил этилиши зарурлиги ҳақида уқтириб ўтилди.
Семинарда кўрилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
М.СОБИРОВА, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.