Тумандаги 5-умумий ўрта таълим мактабида Зулфияхоним ижодига бағишланган ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Зулфияхонимнинг шогирди, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Ҳамида Каримова, шоира Эътибор Маҳмудова ва ёзувчи Гулрух Юсупова, хотин-қизлар фаоли Тамара Мўминова, маҳалла нозири Нозим Носиров ҳамда ота-оналар қатнашдилар.
Шоиралар ўзларининг ижодий фаолияти ҳақида тўхталиб, шеърларидан айтиб бердилар ва болаларга китобларидан туҳфа қилишди. Бу учрашув ўқувчиларга яхши таассурот қолдирди. Уларнинг китобга ва шеъриятга бўлган қизиқишини янада оширди. Тадбирда мактабнинг ёш ўқувчи ижодкорлари ҳам ўзларининг қаламига мансуб шеърларидан ўқиб берди. Мактабнинг "Бадиий ҳаваскорлар" тўгараги аъзолари рақсга тушиб, қўшиқ куйлаб, саҳна кўринишларини намойиш этиб, меҳмонларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Гуландом СУВОНОВА,
5-умумий ўрта таълим мактаби
ижодий-маданий масалалар
бўйича тарғиботчиси.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.